» » Maktab kutubxonasidagi ommaviy ishlar

Maktab kutubxonasidagi ommaviy ishlar

Мактаб кутубхонасидаги оммавий ишлар

Режа:

1. Мактаб кутубхонасидаги оммавий ишларнинг асосий шакллари.

2. Адабий эрталиклар.

3. Китоб мухокамаси.

4. Китобхонлар конференциялари.

5. Адабий уйинлар ва викториналар.

6. Болалар ва ёшлар китоби хафталиги.

 

Кургазмали воситаларидан бири китоб воситасидир. Унда укувчи бевосита китобнинг узини уз кузи билан куради, китоб ташки киёфаси билан уни узига тортади.

Кургазмалар болаларнинг аник бир максадга каратилган режали мутоланинг тайёр ражасини такдим этади. Кургазмаларда одатда кутубхона фондидаги энг яхши адабиёт намойиш этилади. Мактаб кутубхонасида абонементда булганидек, кироатхонада кам деганда бирдан учтагача кургазма булиб, улар вакти-вакти билан оммалаштирилиб турилиши керак. Кургазмаларнинг сони ва мавзуси кутубхона иш режасида кузда тутилган булади. Улар турлича булиши мумкин.

1. байрам ва юбилей саналари (сентябр, 8-март. Навруз байрамлари)га багишланган кургазмалар.

2. Мактаб дастурига ёрдам тарздаги китоб кургазмаси.

3. Ички ва халкаро хаётдаги вокеа-ходисалар, айрим ёзувчилар ижодига багишланган кутубхона оммавий тадбирлари билан боглик ранг-баранг мавзудаги китоб кургазмалари.

4. Табиатни мухофазаси буйича китоб кургазмалари уюштириш.

Кургазмага тайёргарлик мавзу танлаш, кургазма мулжалланган китобхонлар максади ва гурухини аниклаш, харакат режасини тузиш ва адабиёт саралашдан бошланади. Китобларни булгач, кутубхоначи улар билан танишиб чикади, керакликларни ажратади, яхшиларни, бадий жихатдан юксак ва энг кизикарлиларини бир четга олиб куяди. Китодларнинг сони китобхонларнинг ёшига караб белгиланади.

Кутубхона кургазмаси китодлардан, матнлардан ва расмлардан иборат булади. Кургазмаларда китоблардан ташкари, агар кургазма мавзусига мос келувчи маколалар булса, журнал ва рузномаларнинг айрим сонлари хам жой олиши мумкин.

Оммавий ишларнинг огзаки шаклларига шархлар, адабий уйинлар, эрталиклар, огзаки журналлар, китобхонлар конференциялари, ифодали укишлар ва хокозалар киради.

Оммавий ишларнинг шакли таъсири буйича бир хилда эмас. Китоблар мухокамаси, мунозаралар, конференциялар китобхондан маълум фаоллик намоён этишини талаб килади, унинг мустакиллик фаолиятини кучайтиради.

Китобхонлар конференциялари китодларнинг таргиб килишнинг оммавий шакли хисобланади. У укувчиларнинг кучи ёрдамида асарни теран ва тарафлама тахлил этиш имконини беради, китобга жиддий муносабатда булишга, укилган китоб устида кенг фикр юритишга, таккослашга, тахлил этишга, хулосалар чикатишга, улрни далиллар ёрдамида асослашга, очиб бериш ва химоя этишга урганади.

Китобхонлар конференцияси бутун бир жамоаданн катта иш бажарилишини талаб этувчи йирик тадбирлардир. Уни биргина кутубхоначининг кучи билан тайёрлаш ва утказиш мумкин эмас. Унга укитувчилар, синф рахбарлари, тарбиячилар фаол ёрдам беришлари даркор. Мактаб кутубхоначисининг вазифаси ташкилотчи, рахбар сифатида иш куриш ва барча ишларга бош кош булишдан иборатдир.

Тайёргарлик ишлари кандай олиб борилади? Одатда кофереция мавзуси мухокама учун саволлар бир ярим ой олдин белгиланад,шунингдек уни утказиш режаси тузилади.

Мавзу долзарб, мактабнинг тарбиявий вазифаларига жавоб берадиган булиши керак, мухокама учун саволлар эса мухокама олинган барча китобларни бирлаштириб турувчи марказий муаммолар тилга олинади.

Энг аввола конференция олиб борувчи кишини ва тингловчиларни тайёрлаш лозим, адабиёт укитувчисининг олиб борувчи булиши максадга мувофикдир.

Иккинчи мухим вазифа тингловчиларни, яъни коференциянинг барча иштироларини тайёрлашдир.

Купчилик укувчилар мухокама этилаётган асар билан танишганларидагина саволлар китоб муаммоси конференция катнашчиларида кизикиш уйготиши мумкин, чунки мактаб кутубхонасида китоб нусхалари кам булади, шу сабабли кутубхона уларни бошка кутубхонадан карзга олиб келишга ёки гурух-гурух булиб мутолаа килишни ташкил этишга мажбур булади.

Китоб таргиботининг кургазмали шакли кен кулланмоги керак. Ранг-баранг килиб безатилган плакатларда муковасидаги суратлар, уларга берилган саволлар, сузга чикувчилар хакида биографик маълумотлар, ёш китобхонлардан келган такризлар, расмлар танкидий маколалар роуйхати жой олган булиш керак.

Конференциянинг оммавийлашувида, мухокама учун мулжалланган китобларнинг, таргиб этишида китоб кургазмалари ва шархлари катта ахамият акс этиши мумкин. Конференция утказадиган хонани байрамона безатмок керак. Яхшиси мактаб залидан фойдаланган маъкул. Сахнада ёзувчининг катта портрети, мутолаа хакида шоир вав плакатлар осиб куйилиши лозим. Барча асосий материаллар: китоб кургазмалари, плакатлар, журналлар, деворий газеталар, китобхон кундаликлари ва хокозалар шу ерга жамланади.

Анжуманда директор, илмий булим мудири, укитувчилар хамда мехмонлар иштирок этиши максадга мувофикдир. Купинча китобхон конференциялари кёйидаги режа асосида утазилади:

1. Кириш сузи (мутолаа, конференциянинг максади ва вазифалари хакида).

2. Укувчиларнинг сузга чикишлари ва мухокама.

3. Бадиий кисм.

4. Адабий викторина.

5. Хулоса, хотима.

Конференциянинг муваффакияти утмишда эркин, хотиржам вазиятнинг вужудга келиши энг мухим шартлардан бири булиб хизмат килади. Бунда рахбар укувчиларни бир саволдан иккинчи саволга мохирлик билан олиб утади, улар фикрини теранлашлаштириш ва ривожлантиришга ёрдам беран холда уларнинг уз фикрларини изхор этишлапригша имкон тугдириб беради.

Агар мактабда йилига икки, уч марта китобхонлар конференцияси утказилса у максадга мувофик булади.

Шундай килиб,оммавий ишлар ёрдамида ишлар ёрдамида мутолаа мохирлик билан рабарлик килиш ёшларнинг мутолаа булган кизикишларини кучайтиради ва орттирилган китобхонлик малакасини мустахкамлаш, бадий дид ва мулохаза юритиш мустакиллигини ошириш, китобхонлик даражаси ва билими куламини кенгайтириш вазифасини маъсулият даражасига кутаради. Бунда мактаб кутубхонаси китобхонлар фаоли катта ахамият касб этади.

«Болалар ва ёшлар китоби хафталиги» байрами утказиш одат тусига кириб колган.

У хар йили мактаб укувчиларининг 24 дан 31 мартагача давом этувчи бахорги таътил кунларида болаларга хизмат курсатадиган барча кутубхоналарда урказилади.

Хафталикда эрталиклар, болалар китоби ёзувчилари билан учрашувлар, викториналар, китоб баллари, китоб кургазмалари ва карнаваллар ташкилэтилади.

Масалан, кичик ёшдаги укувчилар учун «Халклар дустлиги-адабиёт дустлиги» номли китоблар байрамини куйидагиса утказиш мумкин.

Биз ссизга тавсия килаётган китоб бу китоб байрами халклар дустлиги темасига багишланади. Бу оммавий ишни утказишдан максад дунё болаларини бир-бирлари билан дустлаштиришга китобнинг ролини кучайтириш, китобхон болаларда дустлик, кардош халкларнинг санъати ва маданиятига мухаббат тугуларини тарбиялашдан иборатдир.

Байрам сценарияси:

Кутубхонанинг укув зали кардош халкларнинг байрок ва герблари тасвирланган суратлар, китоб кургазмалари ва гуллари билан байрамона тусда безатилган. Залда дустлик ва тинчлик ашулалари янграб туради.

Бошловчи-Азиз болалар! Бугун сиз билан яна бир ажойиб байрамни-китоб байрамини нишонлаш учун йигилдик. Бу байрамимиз халклар дустлиги, адабиётлар дустлигига багишланади. Бугун сиз китоблар оркали купгина кардош республикаларда турли мамлакатларда яшаётган дустларингизнинг хаёти билан танишасиз. Шунинг учун бугунги байрамга кардош халклар адабиётларининг асарлари кахрамонларини таклиф этамиз. Улар орасида машхур эртак кахрамонлари «Кизил шапкача», «Буратино», «Ботирбой ва Ёмонтой», «Качал палвон ва Ерти кулок». Курдингизми, болалар кечамизга кушиклар айтамиз:

1-Укувчи: Хаётимиз ойнаси

Билимларнинг ойнаси

Буюмлар дурдонаси

Менга ургатган одоб

Бу китобдир, бу китоб

Акс этган еру осмон

Утмиш, келажак замон

Унда шеър эртак достон

Хар саволга бир жавоб

Бу китобдир, бу китоб

Бошловчи:

Энди болалар навбатни севимли кахрамонларимизга берамиз. Улар бизга курган-кечирганлари хакида хикоя килиб берадилар. Сахнага бирин кетин дунй болаларининг бирдек севимли кахрамонлари Кизил шапкача, Буратино, Качал полвон, Ботирвой ва Ёмонтой ва бошка кахрамонлар кириб келишади.

Качал полвон: Вой-бу, каранглар агар хаммамиз бир жойга йигилсак, жуда купайиб кетарканмиз. Клинглар дустлар бир-биримиз билан якиндан танишиб олайлик. Мени танийсизларми дустлар, мен кайси асаркахрамони буламан? (Шукур Саъдулланинг «Качал олвон ёки ёгоч кугирчокнинг бошидан кесирганлари» эртак киссасининг кахрамони)

Ха баракалла, мени яхши танишар экансизлар, демак, мен хакимдаги китобни хаммангиз укиб чиккансизларда. Йук дейсизми.демак, ичингизда ёзувчи Шукур Саъдулланинг болалар учун ёзилган шундай ажойиб эртагини укимаган болалар хамбор эканда. Ундай булса мен сизларга узим хакимда бир оз гапириб борай. Агар кизикиб колсангиз кутубхонадан албатта шу китобни олиб укисиз, хушми, дустларим.

Шундан сунг бошловчи байрам катнашчиларига дустлик хакидаги макол ва топишмоклар айтишни таклиф этади, зарур булган вактларда уларнинг жавобларига тузатишлар киритади. Байрам сунгида дустликни тараннум этувчи кушиклардан бирини хор булиб айтиш ва шу билан байрамни тугатиш мумкин. Болалар китоби хафталигида мобайнида хамма ёшдаги болалар иш олиб борилади турли хил тадбирлар уюштирилади.

«Хафталик» давомида ташкил этилган барча тадбирлар марокли, гайри табиий булмоги лозим. Бунинг учун, кутубхонада «хафталик»нинг хар бир куни мавзусига ёки адабиёт турига багишламоги зарур.

«Хафталик»нинг хар бир куни учун китобхонларнинг барча ёш группасига манзур ва тушунарли булган адабиётларни танлаб олиш, уларни таргиб килиш методикасини белгилаб чикиш керак.

Хафталикни тайёрлаш ва бевосита утказиш учун белгиланган тадбирлар иш режасида кайд килинади. Шу билан бирга мактаб куктубхоначиси иш режаси тузаётганда, факат болалар учун эмас, балки ота-оналар учун хам тадбирлар режасини ишлаб чикади, бунинг учун оммавий ишларнинг куйидаги формаларидан болаларнинг китоб укиш масаласи буйича лекция ва сухбатлар, болалар адабиёти обзорларидан фйдаланиш.

Муваффакият билан утказилган «Болалар ва ёшлар китоб хафталиги» мактаб укувчиларининг китоб укишига булган кизикишини оширади, келгусида фаол катнашиш сари рагбатлантиради.

 

Тестлар:

 

1. Китобхонлар конференциясини укув йилида неча марта утказилади?

а) 1-2 марта

б) 3 марта

в) 5 марта

г) йилда 1-марта

 

2. Кутубхонада утказиладиган оммавий ишларнинг огзаки шаклига нималар киради?

а) Кутубхона иш режалари

б) Мактаб кутубхонаси хисоботлари

в) Китобхонларнинг китоб укишларига рахбарлик килиш

г) Адабиётлар шархи, китобхонлар конференцияси, эрталиклар

 

3. Мактаб кутубхонасида оммавий тадбир утказишда кузланган максад нима?

а) Укувчиларга яхши билим бериш

б) Китобхонларни кутубхонага жалб килиш

в) Китобни тагиб килиш

г) китобхоннинг малакасини ошириш

 

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Исломов Э., Йулдошев Э. Мактаб кутубхонаси ишини ташкил этиш.- Т., «Укитувчи», 1991, 52-67 бетлар.

 

2. Матжон С. Китоб укишни биласизми?-Т., «Укитувчи», 1993.


скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы